Давлат Думаси депутатлари меҳнат муҳожирлари учун қўшимча тиббий талаблар тўғрисидаги қонун лойиҳасини тайёрлади.
Бу ҳақда Меҳнат қўмитаси раиси Ярослав Нилов маълум қилди.
Лойиҳада чет эл фуқароларини Россия Федерациясига киришда тиббий суғурта, иммунитет танқислиги вируси, гепатит Б/С, сифилис ва сил касалликлари (10 кун давомида амал қилади) ва гиёҳванд моддаларнинг йўқлиги (яроқлилик муддати 72 соат) бўйича тестларни тақдим этиш мажбуриятини юклаш таклиф этилади.
"Мигрантлар кадрлар тақчиллигини тўлдириши керак, қўшимча тиббий қийинчиликлар туғдирмаслиги керак", деди Нилов.
Ташаббус муаллифларининг фикрича, бу соғлиқни сақлаш тизими юкини камайтиради. Ҳозирда кириш учун фақат тиббий суғурта талаб қилинади. 2024 йилда Россия Федерациясида 8 миллионга яқин хорижий меҳнат муҳожири ишлаган.