Европа Иттифоқи сентябр ойида Россиядан ўтган йилнинг март ойидан бери максимал дон ҳажмини сотиб олди, натижада мамлакат бир ярим йил ичида биринчи марта бирлашманинг энг яхши бешта етказиб берувчиси қаторига кирди. Бу ҳақда РИА Новости Eurostat маълумотларига таяниб хабар берди.
Берилган маълумотларга кўра, Европа иттифоқи Россия донлини сотиб олишни кескин оширган - ойига 22 фоизга ва йилига 10 мартага, яъни 180 минг тоннагача. Бу 2022-йил март ойидан бери харидларнинг максимал ҳажмига айланган ва Россияга Европа Иттифоқидаги тўртинчи йирик дон экспортчиси бўлиш имконини берган.
Қайд этилишича, Европа Иттифоқи учун асосий импорт йўналиши Украина ҳисобланади. Иккинчи асосий етказиб берувчи Бразилия бўлиб, учликни Европа Иттифоқига 204 минг тонна дон юборган Туркия эгаллади. Бешинчи ўринда эса Канада турибди.