Бугун 24 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Россия - Эрон учрашуви ўтказилиши сўроқ остида қолди

Россия - Эрон учрашуви ўтказилиши сўроқ остида қолди

Россия ва Эрон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини Осиё давлатидаги нотинч вазият туфайли ўтказилмаслиги мумкин.

Спорт24'га маълум бўлишича, Эрон футбол федерациясининг кўплаб вакиллари бошқа спорт тузилмалари ходимлари каби мамлакатни тарк этишни бошлаган. Қайд этилишича, Россия ва Эрон терма жамоалари ўртасида ҳали ўйинни ўтказиш бўйича расмий имзоланган ҳужжатлар йўқ, шу сабабли ҳозирги вазият фонида 6 октябрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган учрашув умуман ўтказилмаслиги мумкин.

Россия терма жамоаси сўнгги ўртоқлик ўйинини 10 июнь куни Беларусга қарши ўтказганди. Беллашув Карпин жамоасининг йирик 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Киритилди: 16:44 16.06.2025. Ўқилди: 745 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!