Россия дунёга нефт ва газ ташиш учун хавфсиз йўналишларни таклиф қилиши мумкин — Владимир Путин.
Халқаро транспорт-логистика форумида сўзга чиққан Путин Яқин Шарқдаги кескинлик энергия бозорларига ва Ҳўрмуз бўғози орқали ёқилғи етказиб беришга бевосита таъсир қилаётганини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, минтақадаги вазият ёмонлашуви фонида Россия хавфсиз муқобил йўналишларни тақдим этишга тайёр.