НАТОнинг альянснинг шарқий қанотида хавфсизликни мустаҳкамлашга қаратилган "Шарқий гвардия" операцияси бошланди.
Бу ҳақда НАТОнинг Х ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида маълум қилинган.
"Ҳарбий амалиёт ҳаво ҳудудининг бузилишига жавобан бошланган ва НАТОнинг шарқий қанотдаги позициясини мустаҳкамлашга қаратилган. Иттифоқчилар аллақачон қўшин ва имкониятларни жойлаштиришни бошлаган", - деб ёзади нашр.
Аввалроқ НАТО бош котиби Марк Рютте яқин кунларда операция бошланишини айтган эди. Россия дронларининг Польша ҳаво ҳудудини бузиши билан боғлиқ ҳодисадан кейин шундай қарор қабул қилинди. Операцияда альянсга аъзо қатор давлатлар, жумладан Дания, Франция, Буюк Британия ва Германия иштирок этмоқда.