Украинадаги SOCAR ёқилғи қуйиш шохобчасига Россия Қуролли Кучларининг дронлари ҳужум қилди.
5 июль куни кечқурун Николаев вилоятида жойлашган SOCAR ёқилғи қуйиш шохобчасига ҳужум қилинган. Ҳужум натижасида ёқилғи қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлган.
SOCAR Energy Ukraine маълумотни тасдиқлади ва Николаев вилояти Нечаяне қишлоғи, Одеска кўчаси, 2А-уйда жойлашган ёқилғи қуйиш шохобчасига учта Shahed типидаги ҳужумчи дронлар ҳужум қилганини таъкидлади. Ҳужум натижасида ёқилғи қуйиш шохобчасининг маъмурий биноси шикастланган.
Компания олдиндан кўрилган хавфсизлик чоралари, ҳаво ҳужуми кўрсатмаларига қатъий риоя қилиш ва бошпана мавжудлиги туфайли жиддийроқ оқибатларнинг олдини олинганини таъкидлади. Ҳужум пайтида барча ходимлар бошпанада бўлган ва ҳеч ким қурбон бўлмаган.
Сўнгги кунларда Россия кучлари Украина бўйлаб ёқилғи қуйиш шохобчаларига катта ҳаво ҳужумлари уюштиргани таъкидланди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ёзда Житомир вилоятидаги Березина қишлоғида содир бўлган портлашлар SOCAR Energy Ukraineнинг иккита ёқилғи қуйиш шохобчасига жиддий зарар етказган эди.
Бундан ташқари, 8 август кечаси Россия қуролли кучлари Украинанинг Одесса вилоятидаги SOCAR нефть омборига Shahed типидаги дронлар ёрдамида ҳужум қилди. Ҳужум натижасида ёнғин содир бўлди ва тўрт киши жиддий жароҳат олди.