18 августга ўтар кечаси Россия дронлари Украинадаги «Янги почта» ва Озарбайжоннинг SOCAR компаниясига тегишли нефть терминалига ҳужум қилди. Бу ҳақда маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар берди.
📍 Ҳужум Одесса яқинида амалга оширилган. «Думская» нашрига кўра, «деярли барча “Шаҳед” дронлари бир нуқтага йўналтирилган».
🔥 Ҳужум натижасида кучли ёнғин келиб чиққан. Уни ўчиришга 100 нафардан ортиқ қутқарувчилар, миллий гвардиячилар, маҳаллий ёнғинчилар ва ихтиёрийлар жалб этилган. Шунингдек, махсус ёнғин ўчириш роботи ҳам қўлланган.
🏠 Бир нечта турар жой биноларига ҳам зарар етгани хабар қилинмоқда.
📌 Аввалроқ, 8 август куни ҳам SOCAR’нинг Одессадаги нефт омборига ҳужум қилинган эди. Ўша ҳужумда ёнғин чиққан, 4 нафар ходим оғир жароҳат олган.