Бугун 28 январь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Россия дронлари Украинада 200 дан ортиқ йўловчиси бор поездга ҳужум қилиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

Россия дронлари Украинада 200 дан ортиқ йўловчиси бор поездга ҳужум қилиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда BBC хабар берди.

Харков вилояти прокуратураси маълумотига кўра, икки дрон поезд яқинига урилган, учинчи дрон эса тўғридан-тўғри вагонлардан бирига теккан. Натижада ёнғин келиб чиққан.

Маълум қилинишича, ҳозирча беш нафар ҳалок бўлган шахснинг жасади топилган. Қурбонларнинг шахсини аниқлаш ДНК-экспертиза орқали амалга оширилмоқда.

Украина президенти Владимир Зеленский йўловчи поездга қилинган ҳужумни “терроризм” деб атади.

"Поезд вагонида бўлган тинч аҳолини йўқ қилишнинг ҳеч қандай ҳарбий мақсади йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас. Ушбу поездда 200 нафардан ортиқ одам бор эди. Россия дронларидан бири теккан вагонда эса 18 киши бўлган", — деб ёзди Зеленский ўзининг Telegram–каналида.

Киритилди: Бугун 10:25. Ўқилди: 459 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!