Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Россия дронларга қарши бетон бункерлар қурмоқда

Россия дронларга қарши бетон бункерлар қурмоқда

Украиналик беспилотниклар ҳужумлари ортидан Россия ҳарбий авиабазаларини муҳофаза қилиш учун бетон укрйлар ва бункерлар қуришни бошлади. Бу ҳақда Институт изучения войны (ISW) спутник тасвирлари ва разведка манбаларига таяниб хабар берди.

7 июльда олинган тасвирларда Курск вилоятидаги Халино аэродромида тупроқ билан қопланган 10 бункер, 12 бетон укрй ва 8 ангар борлиги аниқланди. Қримдаги Саки авиабазасида ҳам икки бетон бункер ва самолётлар учун ҳимоя конструкциялари қурилган. Аммо бошқа объектларда, жумладан Джанкойда ҳали қурилиш ишлари кузатилмаган.

ISW таҳлилчилари бу қурилишларни Украина хавфсизлик хизмати томонидан амалга оширилган «Тўр» операциясига жавоб деб баҳоламоқда. Бу операцияда украин беспилотниклари Россия ҳудудидан туриб стратегик бомбардировщиклар жойлашган авиабазаларга ҳужум қилган.

Украина қўшинлари 12 та рус самолётини, жумладан Ту-22М ва А-50 самолётларини йўқ қилган. АҚШ хавотирига қарамай украин махсус хизматлари Россиядаги операцияларни давом эттирмоқда.

Хавфсизликни ошириш мақсадида Россия бир қатор стратегик бомбардировщикларни янада хавфсиз аэродромларга кўчирди. Ту-160 самолётлари Анадырь, Елизово ва Борисоглебское аэродромларига жойлаштирилди.

Киритилди: 12:41 15.07.2025. Ўқилди: 846 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!