Норвегия ташқи ишлар вазирлиги 10 сентябрга ўтар кечаси Польша ҳаво ҳудудининг бузилиши билан боғлиқ ҳодисадан сўнг Россия элчиси Николай Корчуновни чақиртирди.
Бу ҳақда Норвегия ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
"Норвегия Ташқи ишлар вазирлиги Россия томонидан 10 сентябрга ўтар кечаси Польша ҳаво ҳудудини бузганидан сўнг Россия элчиси билан музокаралар ўтказди. Учрашувда ТИВ Россиянинг хатти-ҳаракатлари масъулиятсиз ва қабул қилиб бўлмас эканлигини таъкидлади”, — дейилади хабарда.
Шу билан бирга, Норвегия ҳам иттифоқчилари каби Польшани ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини билдирди.