Кремль Россиянинг бу ойдаги газ таъминотини тўхтатиши Молдованинг ажралиб чиққан ҳудудини энергетика инқирозига олиб келганидан сўнг, Днестрбўйига газ етказиб беришга тайёр эканлигини маълум қилди.
Бироқ, икки ҳафтадан ортиқ вақтдан бери иситиш ва иссиқ сувсиз қолган Москвапараст ҳудудга қай тарзда, қачон ва қандай шароитда таъминотни тиклашга тайёр эканлигини аниқ айтмади.
"Москва Днестрбўйига ёрдам кўрсатишга тайёр," деди Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков, аниқ тафсилотларни келтирмасдан.
"Аммо соф логистик нуқтаи назардан, Молдова томони газ етказиб беришни таъминлаш учун чоралар кўриши лозим. Ҳозирча уларнинг бунга тайёрлиги ҳақида ҳеч қандай баёнот эшитмадик," деб қўшимча қилди у.
Россия 1 январь куни Молдова ҳукумати билан қарз низоси туфайли Днестрбўйига газ етказиб беришни тўхтатган эди.