Россия бош вазири ўринбосари Александр Новакнинг малум қилишича, мамлакат дизел ёқилғиси экспортига қўйилган чекловларни дарҳол юмшатишни бошлайди.
Унинг айтишича:
— Россия октябр ойида АҚШга қўшимча миқдорда дизел ёқилғиси етказиб беришга тайёр;
— АҚШнинг жаҳон энергетика бозорини барқарорлаштириш ва энергия ресурслари савдосини тиклашга қаратилган чораларини Россия ижобий баҳолайди;
— таъмирланаётган нефтни қайта ишлаш заводлари ишга тушиши билан ноябр ва декабрь ойларида дизел экспорти оширилиши мумкин;
— Россия ички бозори дизел ёқилғиси билан тўлиқ таминланади.