Владимир Мединскийнинг баёнотидан асосий иқтибослар:
◾️ Украина томонига Россия меморандуми топширилди, унда тинчликка эришиш йўллари баён этилган. Меморандумда воқеаларнинг икки хил ривожи кўрсатилган;
◾️ Биз бир қанча амалий масалаларни ҳал этдик, бир томонлама тартибда 6000 нафар украиналик ҳарбийларнинг жасадларини топширишга келишдик;
◾️ Уларда ҳарбийларимизнинг жасадлари бор-йўқлигини билмайман, бор бўлса қабул қилиб оламиз;
◾️ Барча оғир ярадор ва беморлар “барчаси барчага” тамойили асосида алмашилади, шу тамойил асосида ёш аскарлар ҳам алмаштирилади, уларнинг сони камида минг нафар бўлади;
◾️ Алмашинувлар мунтазам равишда, жорий тартибда амалга оширилади;
◾️ Биз фронтнинг айрим участкаларида ўт очишни тўхтатишни таклиф қилдик, ҳаммаси ҳарбийлар томонидан ишлаб чиқилади. Ўт очишни тўхтатиш командирлар аскарларнинг жасадларини олишлари учун амалга оширилади;
◾️ Болалар масаласида бу марказий мавзу эканлиги айтилди;
◾️ Икки ўт орасида қолган болалар эвакуация қилинган, лекин агар уларнинг оиласи бўлса, қайтарилади. Бундай болалар рўйхатида 339 та фамилия, миллионлар ҳам, минглар ҳам эмас, уларнинг ҳар бири бўйича шуғулланамиз;
◾️ Бирорта ҳам бола ўғрилангани йўқ, аскарларимиз қутқарган болалар бор холос. Бу шармандали пиар кампаниясини тўхтатиш керак. Ҳамма оилалар бирлашади, бу ор-номус масаласи;
◾️ Украина ва Россия ўртасидаги энг катта асирлар алмашинуви рўйхатига 1000 дан 1200 нафаргача одам киритилиши кутилмоқда;
◾️ Россия делегацияси Украина билан олиб борилган музокараларнинг иккинчи босқичи натижаларидан мамнун.