Бу ҳақда El Pais нашри хабар бермоқда.
Барселона шаҳар кенгаши мисли кўрилмаган қарор қабул қилиб, Исроил ҳукумати билан барча расмий алоқаларни тўхтатди.
Бу қарор шаҳар коалициясидаги сўл партиялар томонидан қўллаб-қувватланди.
Қарор Тель-Авив билан биродар шаҳар муносабатларини узишни, Исроил компаниялари билан ҳамкорликни тақиқлашни, шунингдек, портга Исроилга йўналтирилган қуроллар олиб келадиган кемаларни қабул қилмасликни тавсия қилишни ўз ичига олади.