Бугун 20 июль, 2024 йил, шанба

O'ZB

Россия Давлат думаси: Россиядаги муҳожирларнинг кўпчилиги рус тилини билмайди, бу эса тузатишга муҳтож

Россия Давлат думаси: Россиядаги муҳожирларнинг кўпчилиги рус тилини билмайди, бу эса тузатишга муҳтож

Россия Давлат думаси муҳожирларнинг рус тилини билишини тўлиқ текширишга чақирди.

Россиядаги муҳожирлар сони 16 миллиондан ошади, бу умумий аҳолининг 12 фоизини ташкил қилади. Шу билан бирга, уларнинг кўпчилиги рус тилини билмайди, бу эса тузатишга муҳтож, — деди Давлат Думаси назорат қўмитаси раиси ўринбосари Дмитрий Гусев.

Улар Россияга назоратсиз равишда келишади, бизда бу ерга келишни ва шунга мос равишда депортацияни тартибга солиш имконини берадиган қатъий қонунчилигимиз йўқ, дея депутат мигрантларнинг мамлакатда бўлиши бўйича қатъий қоидаларни жорий этишга чақирган.

Россиялик депутатга кўра, муҳожирлар сони бўйича Россия АҚШ ва Францияни ортда қолдирган. Улар маҳаллий қонунларга бўйсунмай, “деярли назоратсиз” яшамоқда. У мазкур соҳани яхшилашга қаратилган ҳар қандай ташаббусни маъқуллашини айтиб, Россия корхоналарида ишлаётган муҳожирларни 100 фоиз текшириш кераклигини таъкидлаган.

Ишончим комилки, муҳожирларнинг аксариятини уйга юборишга мажбур бўламиз. Бу тўғри чора, — дея хулоса қилган у.
Киритилди: 08:25 21.06.2024. Ўқилди: 882 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!