Давлат Думасининг МДҲ ишлари бўйича қўмитаси раисининг ўринбосари Константин Затулин, агар Никол Пашинян ғалаба қозонса, Россия Арманистондаги парламент сайловлари натижаларини тан олмаслиги кераклигини айтди.
Затулиннинг сўзларига кўра, Пашинян "Россиянинг мутлақ душмани" бўлиб, у ҳокимият тепасига келишидан олдин ҳам Арманистоннинг КХШТ ва Евроосиё Иттифоқидан чиқишини, шунингдек, Россия ҳарбий базасининг Гюмридан олиб чиқилишини қўллаб-қувватлаган.
"Биз ўзимизни вазият яхшиланишига, у ҳеч қаерга кетмаслигига ишонтиришга йўл қўйдик. Лекин у биздан фойдаланди", деди россиялик депутат.
У шунингдек, 2022 йилдан кейин Пашинян гўёки "ниқобини тушириб юборганини" ва Ғарб билан яқинлашиш йўлини янада фаолроқ давом эттира бошлаганини даъво қилмоқда.