Украина Қуролли кучлари маълумотига кўра, 18 майга ўтар кечаси Россия Украина томон 273 та дрон учирган. Улардан 88 таси уриб туширилган, 128 таси имитатор (сохта) бўлган, тахминан 60 та дрон ўз нишонларига етиб борган.
Хабар берилишича, асосий зарба Киев вилоятига тўғри келган. Расмийларга кўра, дронлар ҳужуми оқибатида 1 киши ҳалок бўлган, бир неча киши жароҳатланган.