Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Россия босиб олган ҳудудларимизда нодир металл конларимизнинг деярли ярми жойлашган — Зеленский

Россия босиб олган ҳудудларимизда нодир металл конларимизнинг деярли ярми жойлашган — Зеленский

Украина президенти Reuters агентлигига берган интервюсида Москва бу ресурсларни ўз иттифоқчилари — Шимолий Корея ва Эронга тақдим этиши мумкинлигидан хавотир билдирди.

"Биз Путинни тўхтатишимиз ва ўзимизга тегишли бўлган барча ҳудудларни ҳимоя қилишимиз керак, шу жумладан, марказий Украинанинг жуда бой Днепр минтақасини ҳам" — дея таъкидлади Зеленский.

Унинг сўзларига кўра, Украина Европадаги энг катта титан захираларига эга бўлиб, у авиация ва космик саноат учун муҳим ҳисобланади. Шунингдек, мамлакат ядро энергетикаси ва қурол ишлаб чиқаришда ишлатиладиган уранга ҳам эга.

Зеленский Россия Совет Иттифоқи даврида ўтказилган геологик тадқиқотлар натижасида Украина ҳудудидаги ресурслар ҳақида батафсил маълумотга эга бўлгани ва 1991 йилда бу ҳужжатлар Москвага қайтарилганини таъкидлади.

Зеленский нодир металлардан ташқари, Киев ва Вашингтон Украина ер ости газ омборларини АҚШнинг суюлтирилган табиий гази учун ишлатиш масаласини муҳокама қилаётганини айтди.

"Биз бунга тайёрмиз ва Украинага суюлтирилган газ етказиб бериш бўйича шартномалар тузишни хоҳлаймиз. Украина бутун Европа учун газ марказига айланиши мумкин", — дея қўшимча қилди Украина президенти.

Киритилди: 09:03 08.02.2025. Ўқилди: 1492 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!