Бугун 19 октябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Россия Бош прокуратураси FIDE президентига қарши даъволарини қайтариб олди

Россия Бош прокуратураси FIDE президентига қарши даъволарини қайтариб олди

Россия Бош прокуратураси Тимур Турловга қарши даъволарини қайтариб олди.

Россия Бош прокуратураси Freedom Holding гуруҳи ва унинг асосчиси, Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) президенти Тимур Турловнинг мол-мулкини мусодара қилиш тўғрисидаги даъво аризасини қайтариб олди. Шунингдек, прокуратура компанияни экстремистик ташкилот деб топиш талабидан ҳам воз кечди.

Аввалроқ прокуратура Турловнинг ўзига, Freedom Holding Corp., Freedom Finance Europe Ltd., W-Empirical Holding Corp. компанияларига ҳамда тадбиркор Аркадий Шукинга қарши даъво киритгани хабар қилинган эди.

Тахминлардан бирига кўра, прокуратура Турлов, Шукин ва улар билан боғлиқ компанияларни экстремистик деб топишга ҳаракат қилган. Бу эса миллиардернинг мол-мулкини мусодара қилиш имконини бериши мумкин эди. Даъвонинг эҳтимолий сабабларидан бири сифатида Турловнинг Украинадаги гуманитар лойиҳаларни қўллаб-қувватлагани кўрсатилган.

Тимур Турлов Москвада туғилган. Бироқ у 2022 йилда Россия фуқаролигидан воз кечиб, Қозоғистон фуқаролигини қабул қилган.

Қозоғистоннинг «Первый Жуз» Telegram-канали даъвонинг қайтариб олинишини шарҳлар экан, Россия прокуратурасининг Турловга нисбатан даъволари нафақат тадбиркорнинг ўзи, балки капиталини бошқа юрисдикцияга кўчирган бизнес вакилларининг ҳуқуқий ҳимояси масаласига ҳам дахлдор эканини таъкидлади.

Канал фикрича, бу воқеа Қозоғистон учун ижобий ва салбий жиҳатларга эга.

Ижобий томони шундаки, Астана хориждаги йирик миллий тадбиркорлар манфаатларини ҳимоя қилиш имконини берувчи таъсир каналларига эга бўлиши мумкин. Россия инфратузилмаси билан иқтисодий алоқалари мустаҳкам бўлган, бироқ бошқа халқаро ҳамкорлар билан муносабатларини кенгайтиришга интилаётган Қозоғистон учун бу муҳим омил ҳисобланади.

Салбий томони эса шундаки, муайян тадбиркорнинг активлари сақланиб қолиши бизнес хавфсизлигининг институционал кафолатлари мавжудлигини англатмайди. Агар бундай ҳимоя мулкдорнинг сиёсий раҳбарият билан алоҳида муносабатларига боғлиқ бўлса, сиёсий таъсир имконияти чекланган тадбиркорларнинг ҳуқуқлари қандай ҳимоя қилиниши ҳақида савол туғилади.

Киритилди: Бугун 08:50. Ўқилди: 373 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!