Бугун 21 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Россия Бош прокуратураси Amnesty International'ни “номақбул ташкилот” деб эълон қилди

Россия Бош прокуратураси Amnesty International'ни “номақбул ташкилот” деб эълон қилди

Прокуратура баёнотида таъкидланишича, Amnesty International'нинг Лондондаги штаб-квартираси “Киевнинг ҳомийлари томонидан молиялаштирилган глобал русофоб лойиҳалар тайёрлаш маркази” бўлиб хизмат қилмоқда.

"Махсус ҳарбий операция бошланганидан бери ташкилот фаоллари минтақадаги ҳарбий қарама-қаршиликни кучайтириш учун барча имкониятларни ишга солмоқда", дейилади Россия Бош прокуратура баёнотида.

Ўтган йили Amnesty International инсон ҳуқуқлари ташкилоти ўз ҳисоботида Россия ҳукуматининг Украинадаги босиб олинган ҳудудларда ўқитувчиларни таҳдид ва шантаж орқали болаларга Кремл мафкураси билан тўйинган Россия ўқув дастурини ўргатишга мажбурлаётганини маълум қилган эди.

Киритилди: 20:30 19.05.2025. Ўқилди: 327 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!