Россия элчихонаси Болгария Ташқи ишлар вазирлигига россиялик фуқаро Игорь Гречушкин иши юзасидан расмий нота йўллади.
Маълумотларга кўра, Гречушкин беш йил аввал Ливан пойтахти Байрут портда содир бўлган йирик портлаш билан алоқадорликда гумонланиб, яқинда Софияда қўлга олинган эди.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги хабар беришича, Москва вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда ва Болгариядан фуқаросининг ҳибсга олиниши бўйича батафсил маълумот тақдим этилишини талаб қилмоқда.