Россия БМТ Хавфсизлик кенгашига раислик қилди.
Россиянинг БМТ Хавфсизлик кенгашидаги доимий вакили Василий Небензя матбуот анжумани ўтказиб, Хавфсизлик кенгашининг жорий ойдаги кун тартибини белгилаб берди.
Дипломатнинг таъкидлашича, октябрь ойида Яқин Шарқ, Африка ва бошқа минтақавий муаммолар Хавфсизлик Кенгашининг диққат марказида бўлади. Шунингдек, у 23 октябрь куни Кенгашда Яқин Шарқ бўйича очиқ дебат бўлиб ўтиши, унда БМТнинг Яқин Шарқ тинчлик жараёни бўйича махсус координатори ўринбосари ва доимий координатори Рамиз Алекперов сўзга чиқишини маълум қилди.
Небензянинг қўшимча қилишича, Украина масаласи ҳозирда Хавфсизлик Кенгашининг кун тартибида эмас, лекин агар аъзо давлатлар талаб қилса, муҳокамага олиб чиқилиши мумкин.
"БМТ Хавфсизлик Кенгашининг иш услублари 80 йил давомида ўзгармади. Россия ўз раислиги даврида тартиб, тартиб-интизом ва самарадорликни сақлашга жиддий эътибор беради", - деди элчи.
Дипломат, шунингдек, Хавфсизлик Кенгашининг октябрь ойидаги кун тартибига янги Бош котибни сайлаш жараёнининг бошланиши ҳам киритилишини айтди. Унинг сўзларига кўра, БМТ Хавфсизлик Кенгаши ва Бош Ассамблеяси раҳбарларининг қўшма мактуби билан бу жараён йил охиригача бошланиши мумкин.