Полша 2027 йилгача йилига 100 минг кўнгилли ҳарбийни тайёрлашни режалаштирмоқда.
Полша бош вазири Доналд Туск келаси йилдан бошлаб фуқароларга ҳарбий тайёргарлик таклиф этиш режасини эълон қилди.
Мақсад 2027 йилга келиб ҳар йили 100 минг кўнгиллини тайёрлашга эришиш. Ҳозирги кунда Полша йилига тахминан 35 минг кишини ўқитмоқда.
"Биз амалда захирадаги қўшин тузишимиз керак ва бизнинг ҳаракатларимиз айнан шу мақсадга қаратилган... Бу уруш ҳолатида жуда фойдали бўлади," деди Туск.
Америка Қўшма Штатларининг Украинага нисбатан ёндашувининг ўзгариши туфайли Европа мудофаа тизими ўзгараётган бир пайтда, Туск полякларни миллий мудофаага янада яхшироқ тайёрлашга ҳаракат қилмоқда.
"18 ёшдан 60 ёшгача бўлган ҳар қандай қизиқувчи шахс ўқув курсини қандай ўташ ҳақида батафсил маълумот олади," деди у ва кўнгиллилар учун бошқа рағбатлантирувчи чоралар ҳам кўзда тутилганини қўшимча қилди.
Полша Ички ишлар вазирлиги яқин орада аҳолига уруш даврида юзага келиши мумкин бўлган фалокатлар, жумладан, турли хил хавфли вазиятлар ёки узоқ муддатли электр таъминоти узилишларига қандай тайёргарлик кўриш тўғрисида маълумот беришини эълон қилди.
Россия билан чегарадош бўлган Полша, мудофаага НАТОнинг бошқа Европа аъзоларига қараганда кўпроқ маблағ сарфлайди. 2022 йилда Россиянинг Украинага бостириб киришидан бери Полша, шунингдек, НАТО давлатлари орасида аҳоли жон бошига энг кўп маблағ сарфлайдиган мамлакатга айланди.