"Lamoda"нинг амалдаги эгаси, сингапурлик GFG холдинги аввалроқ Украинадаги вазият туфайли интернет-дўконга сармоя киритмаслигини айтган эди.
Янги эгаси "кийим-кечак чакана савдосига инвестор" Яков Панченко бўлади.
GFG жорий йилнинг 30-сентябрь ҳолатига кўра, "Lamoda" бизнесидаги пулга қўшимча равишда тахминан 100 миллион евро даромад олишни башорат қилмоқда.