Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
"2025 йил 1 сентябрдан 30 сентябргача тақиқ барча экспортёрларга: нефт маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга ҳам, ишлаб чиқармайдиганларга ҳам татбиқ этилади. 1 октябрдан бензин ишлаб чиқарувчилар учун чекловлар бекор қилинади", дейилади Россия ҳукумати расмий хабарида.
Россияда бензин экспортига тақиқ – Украина билан урушда бир қатор нефтни қайта ишлаш заводлари ҳужумга учраши ортидан 2024 йил феврал ойида киритилган. Бунда ЕОИИ мамлакатлари, Ўзбекистон ва Мўғулистонга халқаро шартномалар бўйича етказиб бериш истисно этиб белгиланган.