Бугун 28 май, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Россия асирлигида 7 мингга яқин украиналик ҳарбий ва 20 минггача тинч аҳоли ушлаб турилибди

Россия асирлигида 7 мингга яқин украиналик ҳарбий ва 20 минггача тинч аҳоли ушлаб турилибди

Шу кунгача асирликдан 9 048 нафардан ортиқ украиналикни, асосан ҳарбийларни қайтаришга муваффақ бўлинди, деб баёнот берди Олий Рада вице-спикери Елена Кондратюк. Унинг сўзлари парламент сайтида келтирилган.

Шундай қилиб, агар ушбу маълумотлардан келиб чиқиладиган бўлса, уруш даврида жами 16 мингдан ортиқ украиналик ҳарбий асирликка тушган ёки унда бўлиб қайтган (асирликда вафот этганлар бундан мустасно).

"Украиналик ҳарбий асирларнинг 95 фоиздан ортиғи Россия асирлигида қийноқлар ва шафқатсиз муомалага дучор бўлмоқда, бу БМТнинг Украинадаги инсон ҳуқуқлари бўйича мониторинг миссиясининг расмий ҳисоботлари ва Олий Раданинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) маълумотлари билан тасдиқланган", — дея қўшимча қилди Кондратюк.

Киритилди: Бугун 15:16. Ўқилди: 468 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!