Бугун 17 декабрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Россия армияси "яқин ўн йилликда" NATO билан юзага келиши мумкин бўлган ҳарбий можарога тайёр бўлиши керак — Россия Мудофаа вазири

Россия армияси "яқин ўн йилликда" NATO билан юзага келиши мумкин бўлган ҳарбий можарога тайёр бўлиши керак — Россия Мудофаа вазири

Бу ҳақда рус Мудофаа вазири Белоусов департамент ҳайъати йиғилишида сўзлаган нутқида маълум қилди. Белоусовнинг сўзларига кўра, бу каби можаро эҳтимолини NATO'нинг шу йил июл ойида бўлиб ўтган саммитида қабул қилинган қарорлар кўрсатмоқда.

"Бу АҚШ ва бошқа NATO давлатларининг доктринал ҳужжатларида ҳам ўз аксини топган", — дея қўшимча қилди у.

Маълумот учун, альянснинг Вашингтонда бўлиб ўтган саммитидан сўнг, NATO давлатларининг қўшма баёнотида Россия узоқ муддатда сақланиб қоладиган “энг муҳим ва тўғридан-тўғри хавфсизлик таҳдиди” деб аталганди.

Киритилди: 22:48 16.12.2024. Ўқилди: 376 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!