Бугун 22 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Россия армияси сафларидан қарийб 50 минг киши қочган – “Важные истории”

Россия армияси сафларидан қарийб 50 минг киши қочган – “Важные истории”

Уруш бошланганидан бери Россия армияси сафларидан қарийб 50 минг киши қочган, дея ёзмоқда “Важные истории” нашри.

2024 йил охирига келиб, камида 49 минг россиялик ҳарбий хизматчи дезертирлик ёки ўзбошимчалик билан ҳарбий қисмини тарк этгани учун қидирувга берилган. Бу ҳақда “Важные истории” нашри интернетга сизиб чиққан бир неча маълумотлар базасини ўрганиб маълум қилди.

Ҳужжатларга кўра, қидирув эълон қилиш ҳолатлари, асосан, фронтдан ёки ҳарбий қисм ҳудудидан қочиш, шунингдек таътил ёки даволанишдан сўнг хизматга қайтишдан бош тортиш ҳолатлари билан боғлиқ. Қидирувда бўлган баъзи ҳарбийлар кейинроқ ҳалок бўлган, бедарак йўқолган ёки асирга тушган, деб тан олинган.

Ҳуқуқ фаолларининг таъкидлашича, ҳақиқий дезертирлар сони бундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкин. “Идите лесом” лойиҳаси вакилларининг маълум қилишича, 2024 йилда уларга ушбу масала юзасидан маслаҳат сўраб 3800 киши мурожаат қилган, бу 2023 йилга нисбатан 2,5 баравар кўп.

Киритилди: 21:21 20.05.2025. Ўқилди: 616 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!