Россия АҚШни Яманга қарши ҳужумларни тўхтатишга чақирмоқда.
Россия ташқи ишлар вазири АҚШ Давлат котиби Рубио билан суҳбатлашиб, Ямандаги ҳусийларга қарши кенг кўламли ҳарбий ҳужумлардан сўнг мулоқотга киришишга ундади.
"Америка вакилининг далилларига жавобан, Сергей Лавров куч ишлатишни дарҳол тўхтатиш зарурлигини ва қон тўкилишининг олдини олиш учун барча томонлар сиёсий мулоқотга киришишининг муҳимлигини таъкидлади," дея маълум қилди Россия Ташқи ишлар вазирлиги.