Ядро можароси хавфи бартараф этилгани йўқ, Россия АҚШга ҳақиқий келишув зарурлиги ҳақида сигналлар юбормоқда, деди Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков.
Россия ташқи ишлар вазири ўринбосарининг бошқа баёнотлари:
◾️ Украина АҚШ билан олиб борилаётган муҳокамаларимиздан тубдан фарқ қиладиган келишув режасини тарқатди;
◾️ Можарони тартибга солиш бўйича аниқ саналарни белгилаш нотўғри, ҳозирча ҳеч қандай муддатларни тилга олиш керак эмас;
◾️ Украина можаросини ҳал этишга ҳақиқатдан анча яқинлашдик.