Бу ҳақда Россия Давлат думаси мудофаа қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Алексей Журавлёв маълум қилди.
“Россия Венесуэланинг асосий ҳарбий-техник ҳамкорларидан биридир. Биз бу мамлакатга деярли барча турдаги қуролларни етказиб берамиз. Россиядан нима ва қанча миқдорда олиб келинаётгани ҳақидаги маълумотлар махфий, шунинг учун америкаликларни “сюрпризлар” кутиши мумкин. Бизга дўст мамлакатни “Орешник” каби янги ишланмалар ёки синовдан ўтган “Калибр”лар билан таъминлашга ҳам ҳеч қандай тўсиқ кўрмаяпмиз. Ҳеч бир халқаро мажбурият Россияни бу борада чекламайди", — деди Журавлёв.
Унинг сўзларига кўра, яқинда Россиянинф Ил-76 самолёти Каракасга “Панцир-С1” ва “Бук-М2Е” ҳаво ҳужумидан мудифаа тизимларини етказиб берган.