Бугун 5 ноябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Трамп ва Путин Жанубий Африка Республикасида бўлиб ўтадиган G20 саммитида учрашмайди

Трамп ва Путин Жанубий Африка Республикасида бўлиб ўтадиган G20 саммитида учрашмайди

Бу ҳақда “Страна” хабар бермоқда.

Нашр маълумотига кўра, мазкур саммитда Россия делегациясига Президент администрацияси раҳбарининг ўринбосари Максим Орешкин раҳбарлик қилади.

Аввалроқ Финляндия президенти Александр Стубб АҚШ ва Россия етакчиларини ЖАРда ўтказиладиган G20 саммитида учрашишга чақирган эди.

Шу билан бирга, Доналд Трампнинг Жанубий Африкага сафари ҳам савол остида қолмоқда. Бунга Вашингтон ва Претория ўртасида оқ танли аҳоли масаласидаги келишмовчиликлар сабаб бўлмоқда.

Киритилди: 22:59 04.11.2025. Ўқилди: 1264 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!