Бугун 18 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Россия 30 кунлик ўт очишни тўхтатишга рози бўлсагина тинчлик ўрнатилиши мумкин

Россия 30 кунлик ўт очишни тўхтатишга рози бўлсагина тинчлик ўрнатилиши мумкин

Украина делегацияси раҳбари Умеров Россия 30 кунлик ўт очишни тўхтатишга рози бўлсагина тинчлик ўрнатилиши мумкинлигини таъкидлади. Бу ҳақда Умеров ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Россия ва Украина делегацияларининг учрашуви арафасида ёзган.

“Россия аниқ ҳаракатларга, жумладан камида 30 кун давомида тўлиқ ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини кўрсатсагина тинчлик ўрнатиш мумкин”, — деб ёзди мудофаа вазири Европа ва АҚШ вакиллари билан учрашувдан сўнг. Шунингдек, у Украина томонининг шартларига ҳарбий асирларни “ҳамма учун” формуласи асосида алмашишини ҳам айтди.

Шу билан бирга, Россия аввалроқ 30 кунлик ўт очишни тўхтатиш шартларини қўйганди – Ғарбнинг Киевга қурол етказиб беришни тўхтатиш ва Украинада сафарбарликни тўхтатиш.

Айни вақтда Россия делегацияси раҳбари Мединский АҚШ вакиллари билан музокараларни якунлади, деб хабар бермоқда Reuters. Энди у Украина билан музокараларга қўшилиши керак.

Киритилди: 15:51 16.05.2025. Ўқилди: 514 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!