Россия, Варшаванинг Гданскдаги Россия бош консуллигини ёпиш қарорини “жавоб чораси” сифатида, 30 декабрдан бошлаб Полшанинг Иркутскдаги бош консуллигига кириш ҳуқуқини бекор қилади. Бу ҳақда 27 ноябрь куни Россия Ташқи ишлар вазирлиги хабар қилди.
Полшанинг Россия Федерациясидан элчиси вазирликка чақирилиб, тегишли нота топширилди. Россия ТИВ таъкидича, бу чоралар Полша раҳбариятининг “очиқ душманлик ва асоссиз қадами”га жавоб сифатида амалга оширилмоқда.
Вазирлик шундан ташқари, бундай сиёсий ҳаракатлар жавобсиз қолмаслигини ҳам маълум қилди.