Бундесвер бош инспектори Карстен Бройер Россияни тийиб туриш учун мудофаа буджетини оширишга чақирмоқда.
"Россия ўзининг ҳарбий салоҳиятини оширмоқда, бу унинг ҳозирги босқинчилик урушини олиб бориш учун зарур бўлганидан ҳам ошиб кетади. Россия ҳарбий хизматчилари сонини 1,5 миллион нафарга етказишни режалаштирган, бу бутун Европа Иттифоқидагидан кўпроқдир. Бундан ташқари, Россия йилига 1000 тадандан 1500 тагача танк ишлаб чиқаради. Агар сиз Европадаги энг йирик бешта НАТО армиясини биргаликда оладиган бўлсангиз, уларда Россия ҳар йили ишлаб чиқараётган танклар сонининг атиги ярми бор", — дея фикр билдирди немис генерали НАТО саммити арафасида Süddeutsche Zeitung газетасига берган интервьюсида.
Ўтган ҳафта охирида коалицион ҳукумат Германиянинг 2025 йилги буджетининг асосий параметрларини келишиб олди. Унда мудофаа харажатлари тахминан 52 миллиард еврони ташкил этади, бу эса Мудофаа вазири Борис Писториус кутганидан камроқ ҳисобланади.