"Россия қўшинлари 12 майга ўтар кечаси Украина ҳудудига 108 та зарба берувчи дрон ва имитацион учувчисиз қурилмалар учирди", деб хабар берди Украина Қуролли кучлари Ҳаво кучлари қўмондонлиги.
Украина ҳарбийларига кўра, ҳаво мудофааси кучлари 55 та зарба берувчи дронни уриб туширишга муваффақ бўлган, 30 та имитацион дрон эса хавфсиз тарзда зарарсизлантирилган.
Ҳаво кучлари қўмондонлигининг маълум қилишича, дрон ҳужумларидан Одесса, Николаев, Донецк ва Житомир вилоятлари зарар кўрган.