“Россия 1” телеканалининг “Вести недели” кўрсатуви журналистлари Бухоронинг Мир Араб мадрасаси, унинг фаолияти, қолаверса, ҳунармандчилик марказлари ва Бухорода сақлаб қолинган урф-одатлар ҳақида махсус репортаж суратга олишди.
Мазкур махсус репортаж жорий йилнинг 26 ноябрь куни эфирга узатилиши кўзда тутилган.
Лойиҳа Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.