ФИФА "Ан-Наср"га қарши санкциялар киритди - Саудия клубига янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш тақиқланди. Бу ҳақда ФИФА расмий сайтида маълумот пайдо бўлди.
Кўриниб турибдики, ушбу жазо қўлланилишига "Ан-Наср"нинг бошқа клублар олдидаги қарзлари сабаб бўлган. Mundo Deportivo журналистлари Саудия клуби 2023 йилда Эмерик Лапорт трансфери учун ҳисоб-китоб қилмаган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Шунингдек, "Ан-Наср" Аҳмад Мусонинг трансферидан ҳам қарздор бўлиши мумкин.
"Ан-Наср" сафида юлдуз ҳужумчи Криштиану Роналду тўп тепмоқда. У клубнинг трансферлар бўйича ишларида фаол иштирок этиши тахмин қилинмоқда. ФИФА санкциялари Роналду ва умуман клубнинг режаларини бузиши мумкин.