“Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг собиқ маъшуқаси Рафаэлла Фико футболчини ҳимоя қилиб чиқди.
“У ҳақидаги айбловларни эшитиб, ҳайрон қолдим. Бизнинг муносабатларимиз 11 ой давом этган. Айтишим мумкинки, Роналду оддий ва хотиржам инсон. Ҳар сафар учрашганимизда у ўзини жентльменлардек тутарди. Уйида машқ қиларди. Кечки овқатдан кейин эса бирга телевизор кўрардик”, деди Фико.
Маълумот учун, айни дамда модел Кэтрин Майорга Роналдуни номусига текканликда айбламоқда.