Бугун 18 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

"Роналдунинг менга бўлган муносабатини ҳеч қачон унутмайман"

"Роналдунинг менга бўлган муносабатини ҳеч қачон унутмайман"

Миллатлар лигаси гуруҳ босқичи доирасида Норвегия терма жамоаси ўз майдонида Португалияни қабул қилди. Учрашув скандинавияликларнинг 1:2 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди.

Ўйиндан сўнг Норвегия ярим ҳимоячиси Мартин Эдегор Португалиянинг 41 ёшли ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди.

"Мен учун Роналду — ўрнак. Криштиану "Реал"да менга жуда яхши муносабатда бўлган ва жуда кўп ёрдам берган. Мен буни ҳеч қачон унутмайман.

У билан бирга ўйнаш — ҳар бир боланинг орзуси. Бу ажойиб ҳис эди", — дея Эдегорнинг сўзларини инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқларида келтирди.

Эслатиб ўтамиз, Роналду Норвегия — Португалия учрашувида майдонга тушмади.

Киритилди: 12:56 28.09.2026. Ўқилди: 1182 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар