Бугун 19 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

Роналдунинг Марокашдаги меҳмонхонасида ёнғин бўлди

Роналдунинг Марокашдаги меҳмонхонасида ёнғин бўлди

Криштиану Роналдунинг Марокашдаги меҳмонхонасида ёнғин чиқди.

Ҳодиса 5 апрел куни содир бўлган. Бино ичидаги аланга кучаймасидан олдин ўт ўчириш хизмати ходимлари воқеа жойига етиб борган ва ёнғинни назорат қилишга муваффақ бўлган.

Morocco World News маълумотларига кўра, ёнғин у қадар катта бўлмаган. Хавфсизлик хизматининг тезкор ҳаракатлари сабабли барча меҳмонлар ва ишчилар бинодан хавфсиз эвакуация қилинган.

Манбага кўра, аланга муваффақиятли ўчирилди ва меҳмонхонанинг бошқа қисмларига тарқалмаслиги учун барча зарурий чоралар кўрилди. Жароҳатланганлар ҳақида маълумот берилмади.

2022 йили очилган «Pestana CR7» меҳмонхонаси ҳозирда ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

Киритилди: 17:52 08.04.2025. Ўқилди: 1224 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!