Буюк Британия собиқ бош вазири АҚШ таклиф қилган тинчлик режасини қаттиқ танқид қилди. Жонсон уни “Украина дўстлари томонидан қилинган капитуляция” деб атади ва Мюнхен битимига қиёслади.
Унинг айтишича, бу ҳужжат Украинага НАТОга кириш имконини чеклайди, хавфсизлик масалаларини эса деярли Москва ихтиёрига топширади.
Жонсон бу режа Киевни заифлаштириши, Россияга эса яна босқин қилиш учун шароит яратишини таъкидлади.