Бугун 24 ноябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Қурилиш ташкилотлари жиддий огоҳлантирилди!

Қурилиш ташкилотлари жиддий огоҳлантирилди!

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси барча қурилиш ташкилотларидан экологик мажбуриятларга амал қилишни талаб қилмоқда.

Амалдаги қонунчиликка кўра, барча қурилиш ташкилотлари қуйидаги талабларни бажаришга мажбур:

— қурилиш жараёнида чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишига йўл қўймаслик;
— қурилиш майдонига кириб-чиқиш йўлакларида осма ёмғирлатгич ва сув пуркагичлар ўрнатиш;
— автотранспорт воситалари ғилдиракларини мажбурий тарзда ювиш учун ювиш шохобчасини ташкил этиш;
— чанг тарқалишининг олдини олиш мақсадида қурилиш майдонини тўсиқлар, ҳимоя қопламалари ва махсус материаллар билан жиҳозлаш.

Мазкур талаблар бажарилмаган тақдирда, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексга мувофиқ жарима ва бошқа маъмурий чоралар қўлланилиши, шунингдек, фаолият 10 иш кунигача тўхтатилиши ёки белгиланган тартибда бутунлай тугатилиши мумкин.

Киритилди: Бугун 07:04. Ўқилди: 625 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!