Бугун 24 ноябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Ҳакамлик суди судьясига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Ҳакамлик суди судьясига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Ҳакамлик суди судьяси ўзининг юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали, Андижон вилоятида истиқомат қилувчи 2 нафар фуқарони Жанубий Корея давлатига мавсумий ишчи сифатида юборишга келишиб, 15 000 АҚШ доллари талаб қилади. У ишни тезроқ битириб бериш учун олдиндан 4 100 АҚШ долларини “аванс” тариқасида олади.

Аммо, берган ваъдасини устидан чиқа олмагач, муқаддам олган пул маблағидан бир қисмини қайтариб берган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 07:36. Ўқилди: 756 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!