Ижтимоий тармоқларда "Ан-Наср" ва Португалия миллий жамоасининг машҳур ҳужумчиси Криштиану Роналду элит автомобилни бошқараётгани акс этган видео тарқалди. 40 ёшли футболчи Bugatti Veyron русумли автомобилни ҳайдаётган эди.
Маълум қилинишича, бундай автомобилнинг нархи тахминан 2,2 миллион долларни ташкил этади. Роналду учун бу муаммо эмас, чунки у "Ан-Наср"да ҳар мавсумда, агар оммавий ахборот воситаларига ишонсак, 200 миллион доллардан ортиқ даромад олади.
Эслатиб ўтамиз, июнь ойида Криштиану Роналду "Ан-Наср" билан шартномасини яна икки мавсумга - 2027 йилнинг ўрталаригача узайтирган эди. Португалиялик футболчи Саудия Арабистони жамоасида 2023 йил бошидан буён тўп тепиб келмоқда.