Криштиану Роналду Ламин Ямални феномен деб атади.
Португалия терма жамоасининг 40 ёшли сардори Миллатлар Лигаси финалидан кейин (2:2, 5:3 пен) Испания терма жамоасининг 17 ёшли вингери ҳақида гапирди.
"У кўплаб жамоавий ва индивидуал совринларни қўлга киритади. У бор-йўғи 17 ёшда... Такрор айтаман: у ҳали жуда ёш, у ҳали яна жуда кўп нарсаларни қўшса бўлади.
У феномен, лекин биз уни тинч қўйишимиз керак - мен шуни сўрайман. Унинг олдида жуда узоқ карьера турибди ва у Миллатлар Лигасида ҳали кўп марта ғалаба қозониши аниқ," - деди Роналду.