Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Роналду ва Жезуш: можаро бартараф этилди

Роналду ва Жезуш: можаро бартараф этилди

Португалия терма жамоаси бош мураббийи Жорже Жезуш жамоанинг 41 ёшли ҳужумчиси Криштиану Роналду билан юзага келган келишмовчиликни ҳал қилди.

Эслатиб ўтамиз, Роналду Миллатлар лигасининг Норвегияга қарши 2-тур учрашувида (2:1) Португалия терма жамоасининг асосий таркибига киритилмаган эди. Бундан ташқари, ҳужумчи бутун ўйинни захирада ўтказди. Шундан сўнг Роналду жамоа машғулотини бойкот қилди.

Бироқ Observador маълумотига кўра, Жезуш Роналду билан суҳбат ўтказган ва томонлар барча масалаларни ҳал қилган. Футболчи ва мураббий кейинги учрашувларга эътибор қаратишга қарор қилган, аммо Жезуш Роналдуга асосий таркибдан жой кафолатламаган.

1 октябрь куни Португалия сафарда Данияга қарши ўйнайди. Учрашув Тошкент вақти билан 23:45 да бошланади.

Киритилди: 16:14 30.09.2026. Ўқилди: 740 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!