Криштиану Роналду терма жамоалар тарихида энг кўп ғалаба қозонган ўйинчига айланди.
Миллатлар лигаси доирасида Польша билан ўйинда (5:1) форвард Испания терма жамоаси сафида 131 та ўйинда ғалаба қозонган Серхио Рамосни ортда қолдириб, Португалия терма жамоаси сафидаги 132-ғалабасини қўлга киритди.
Роналду яна иккита рекордга эга: терма жамоадаги голлар бўйича (135) ва ўйинлар сони бўйича (217).