Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Роналду Теҳронга бормайди. "Ан-Наср" юлдузини "Истиқлол"га қарши ўйин қайдномасига киритмади

Роналду Теҳронга бормайди. "Ан-Наср" юлдузини "Истиқлол"га қарши ўйин қайдномасига киритмади

Криштиану Роналду "Ан-Наср"нинг Осиё Чемпионлар лигаси доирасидаги ўйини учун Эронга бормайди.

Ҳужумчи 3 март куни Теҳронда бўлиб ўтадиган "Истиқлол"га қарши 1/8 финал ўйини қайдномасига киритилмаган.

Аввалроқ Роналдунинг хавфсизлиги учун масъул бўлган хизмат футболчига Теҳронга бормасликни тавсия қилгани маълум бўлганди, чунки унинг Эронга аввалги ташрифи вақтида португалияликни кўриш истагида бўлган одамлар кўплиги сабабли тартибсизликлар юзага келганди.

Хабар қилинишича, "Ан-Наср" "Истиқлол"дан ўйинни учинчи давлатга кўчиришни сўраган, аммо Эрон клуби саудияликларга рад жавобини берган.

Киритилди: 23:45 02.03.2025. Ўқилди: 1196 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!