Бугун 4 март, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Роналду Саудияни тарк этиб, Испанияга кетгани ростми?

Роналду Саудияни тарк этиб, Испанияга кетгани ростми?

Инсайдер Фабрицио Романо "Ан-Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналду Яқин Шарқдаги ҳарбий ҳаракатлар фонида Саудия Арабистонини тарк этгани ҳақидаги хабарларни рад этди.

Аввалроқ, 41 ёшли португалияликнинг қиймати 61 миллион фунт стерлинг бўлган шахсий самолёти АҚШнинг Ар-Риёддаги элчихонасига қилинган дронлар ҳужумидан сўнг мамлакатни тарк этиб, Мадридга учиб кетгани ҳақида хабар берилган эди.

«Халқаро оммавий ахборот воситаларида Криштиану Роналду оиласи билан Саудия Арабистонини тарк этгани ҳақида тарқалган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Бу фейк янгилик, чунки Криштиану айни дамда "Ан-Наср" машғулот базасида бўлиб турибди ва сўнгги ўйиндаги муаммолардан сўнг муолажаларни қабул қилмоқда. Криштиану Мадридга қайтиш учун Саудия Арабистонидан чиқиб кетмаган», — деб ёзди Романо.

Эслатиб ўтамиз, 28 февраль куни АҚШ ва Исроил Эронга қарши қўшма ҳарбий амалиёт бошлаган эди. Ислом Республикаси бунга жавобан Исроил, Қатар, БАА, Саудия Арабистони, Кувайт ва Баҳрайндаги Америка ҳарбий базалари ҳамда бошқа объектларга зарбалар берди.

Киритилди: 23:55 03.03.2026. Ўқилди: 319 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!